Ижтимоий тармоқ фаоли Эмине-Лемара Мирзааҳмедова ҳибсга олинди. Тошкент вилояти ИИББга кўра, унга нисбатан иккита модда доирасида жиноят иши қўзғатилган. Жиноят ишига блогерлик фаолиятининг алоқаси йўқ, унга тегишли қурилиш фирмасида бюджет маблағлари талон-торож қилинган, дейилади хабарда.
Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида ИИБ ходимлари мастлигини текшириш учун олиб кетаётган фуқаро вафот этди. Судга оид тиббий экспертиза унинг ўлимига бир қанча сурункали касалликлар сабаб бўлганини қайд этди. Ҳолат юзасидан текширув ўтказилмоқда.
Сенат ҳудудий ички ишлар бошқармалари раҳбарларининг ҳар чоракда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси ва маҳаллий кенгашларга ҳисобот тақдим этиши тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Шунингдек, туман ва шаҳар ИИБ бошлиқлари ҳам (ҳар чоракда) ва уларнинг ўринбосарлари (ҳар ойда) ҳисобот беради.
22 май куни Вазирлар Маҳкамасига ёрдам сўраб борган меҳрибонлик уйининг собиқ тарбияланувчилари ички ишлар ходимлари уларга куч ишлатишганини таъкидламоқда. Тошкент шаҳар ИИББ воқеа юзасидан хизмат текширув ўтказмоқда. Ҳолат ИИББ раҳбарияти томонидан назоратга олинган.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг